Молдова президенти Игорь Додон Россия давлат думаси спикери Вячеслав Володин билан учрашув чоғида мамлакат бетарафликни сақлашини ва НАТОга кириш ғояларига қарши эканлигини билдирди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Барча ташқи ҳамкорларимизга айтиб келганманки, ҳеч қачон музокаралар мавзусига айланмайдиган уч-тўрт нарса бор. Бу бизнинг давлатчилигимиз, Молдованинг сақлаб қолиниши, бошқа мамлакатлар билан бирлашмаслик. Иккинчиси — бетарафлигимиз, НАТОни мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Учинчи принципиал жиҳат — православ эканлигимиз. Бизга сингдирмоқчи бўлаётганлари Европа қадриятлари бизга керак эмас. Тўртинчиси эса — россиялик дўстларимиз билан стратегик ҳамкорлигимиз», — унинг сўзларини келтиради «РИА Новости».
Додон ушбу принципларни молдоваликларнинг кўпчилиги ёқлашини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)