АҚШ «Жабҳат ан-Нусра» террорчи ташкилоти етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жулоний ҳақида ахборот тақдим этган кишига 10 миллион доллар миқдорида мукофот тўлашга тайёр. Бу ҳақда, АҚШ Давлат департаменти ахборотига асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Идорада таъкидлашларича, биринчи марта «Жабҳат ан-Нусра» жангариси учун пул мукофоти белгиланиши.
«Жабҳат ан-Нусра» «ал-Қоида»нинг Суриядаги бўлинмаси ҳисобланади.
6 майга ўтар тунда Сурияда деэскалация зоналари ҳақидаги меморандум кучга кирди.
Изоҳ (0)