9 май «Хотира ва қадрлаш» кунига бағишланган байрам дастури Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган академик Мирзаев номидаги Боғдорчилик институти ҳудудида бўлиб ўтмоқда.
Институт ҳудудида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уруш фахрийлари учун дастурхон ёзилиб, байрам дастури ташкил этилган. Байрамга уруш қатнашчилари ва фахрийларини табриклаш учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди.
Байрам дастури доирасида Иккинчи жаҳон урушида фойдаланилган ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳаларнинг кўргазмаси ташкил этилган.
Байрам дастури «Ўзбекистон» телеканалида жонли эфирда намойиш этилмоқда.
Изоҳ (0)