Шомаҳмудовлар оиласига қўйилган ҳайкални Тошкент марказига кўчириш ишлари якунланди, деб ёзади «Nuz.uz». Ёдгорлик Халқлар дўстлиги боғи (собиқ Бобур номли боғ)га ўрнатилди. Унинг тантанали очилиш маросими бугун, 9 май куни бўлиб ўтади.
Нашр таъкидлашича, айни пайтда ёдгорлик очилиш учун тўлиқ тайёр ҳолатда турибди. Ўн бешта бола ҳайкали ҳам жой-жойида. Нашр эслатишича, ўтган йил октабрида Маданият вазирлиги вакиллари ҳайкаллардан бири йўқолганини маълум қилган эди, аммо энди бола ҳайкали қайта тикланган ва уни ҳам композицияда кўриш мумкин. Шунингдек, бутун ансамбль ҳам реставрация қилинган — эски бўёғи ўчирилган ва қайтадан бронза рангига бўялган.
Расмий очилишни кутмасдан, тошкентликлар 8 май куниданоқ ёдгорликка гулдасталар қўйишни бошлаган, деб ёзади нашр.
Изоҳ (0)