Буюк Британиянинг Дувр шаҳрида кўча рассоми Бенкси турар-жой биносига Европа Иттифоқи байроғидаги 12 юлдузнинг бирини синдираётган ишчининг расмини тасвирлади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Кимлигини ошкор этмаётган рассом ушбу суратни тунда чизиб тугатди. У суратни ўзининг Instagram’даги саҳифасига ҳам жойлади.
Аввалроқ, апрель ойининг бошларида бир аёл Тел-Авив яқинида бўлган кўргазмада Бенксининг юзини кўрганини маълум қилган, бироқ кўпчилик унга ишонмаган, рассом кўчада ниқобсиз пайдо бўлмаслиги ҳақида гаплар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, бинодаги мазкур расм Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиш жараёни бошланган вақтда яратилди.
Изоҳ (0)