Буюк Британиянинг Чешир графлигида истиқомат қилувчи 12 ёшли қиз – Ражгаури Павар ақл коэффициэнтини аниқлайдиган IQ-тестида 162 балл тўплади. Бу ҳақда The Independent нашрига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тест Манчестер шаҳрида ўтказилди. Ражгаури қайд этган натижа 18 ёшгача бўлганлар учун максимал экани қайд этилмоқда. «Даҳолар» баҳоси 140 баллдан бошланади. Таниқли физил олимлар Альберт Эйнштейн ва Стивен Хокингнинг IQ натижалари 160 баллга баҳоланади.
The Times of India газетасининг қайд этишича, тест натижалари эълон қилингач қизчага Буюк Британиянинг Менса жамияти – юқори ақл коэффициэнтига эга бўлганлар клубига аъзо бўлиш таклиф қилинди.
Изоҳ (0)