7 май куни америкалик актриса ва хонанда Ники Минаж Twitter’даги саҳифасида янги Regret In Your Tears номли таронаси учун танлов эълон қилди ва бу танлов хайрия акциясига айланиб кетди, деб хабар бермоқда TJournal.
Танлов шартларига мувофиқ, мухлислар янги тарона учун рақсли креатив видео суратга олиши лозим эди. Ғолиблар актриса билан студияда кўришиш ёки Billboard Music Awards мукофотини топшириш маросимига бирга ташриф буюриши мумкин эди.
Кутилмаганда танлов хайрия акциясига айланиб кетди. Бунга Минаж мухлисларидан бирининг актрисага Twitter’да ёзган саволи сабаб бўлди. Мухлис актрисадан «Менинг ўқиш пулимни тўлайсизми?», — деб сўради.
Актриса бунга дарров «Баҳоларингиз ҳаммаси беш эканлигини кўрсатинг ва буни ўқиш жойингиз тасдиқласа, тўлайман. Яна ким ушбу танловда иштирок этмоқчи? Мен жиддий гапиряпман. Бошлаймизми?» — деб жавоб қайтарди.
Қисқа муддат ичида актрисага баҳолар, молиявий аҳвол ҳақидаги юзлаб ҳужжатлар, таълим олгач, эришилмоқчи бўлган глобал мақсадлар ёритилган матнлар келиб тушди.
Минаж талабаларга тўлиқ жавоб берди, аниқлаштириш учун саволлар берди ва қарзни тўлашга ваъда берди. Агар тўлов катта маблағ талаб қилса, уларнинг бир қисми учун пул ажратишини маълум қилди.
Мухлислари билан бир соат давом этган суҳбат сўнгида Минаж 8 май куни ўнлаб талабанинг ўқиш пулини тўлаб беришини айтди.
Изоҳ (0)