• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Жавоҳир Зокиров кастингдан ўтолмагани, фарзандларининг қизиқишлари ва Наргиз Зокированинг Ўзбекистонга қайтиши ҳақида

    Актёр Жавоҳир Зокиров «Darakchi.uz» нашрига берган интервьюсида кастингдан ўтолмагани, фарзандларининг қизиқишлари, Наргиз Зокированинг Ўзбекистонга қайтиши ва бошқалар ҳақида гапириб берди.

    Фото: «Nasimov.pro»

    Фото: «Nasimov.pro»

    Ўзининг янги фильми — «Тошкентим — онам» ҳақида

    Режиссёр сифатида учинчи фильмимни тақдим этиш арафасидаман. Бироқ «Тошкентим — онам» муаллифлигимдаги илк йирик кинолойиҳа. Бу картина меҳр-оқибат ва муҳаббат мавзусида. Бу гапимни ўқиганларнинг «Яна ўша мавзуми?» дея энсаси қотиши мумкин. Лекин дунёга машҳур режиссёрлар ҳам бу мавзуга турлича ёндашиб, томошабиннинг эътиборини қозониб келган. Мен ҳам бу мўъжизавий ҳис-туйғуларни ўзимдан келиб чиққан ҳолда экранга олиб чиқишни истадим. Сценарий муаллифи, турмуш ўртоғим — Шаҳризод Ғуломова. У билан биргаликда ҳаётимиз давомида кўрган воқеаларни бадиийлаштириб фильм қилдик. Уни муносиб баҳолашади, деб умид қиламан. Энди фильмнинг номланишига келсак. Турли феъл-атвордаги қаҳрамонларнинг тақдири айнан пойтахтимиз — Тошкент билан узвий боғлиқ. Энг қизиғи, томошабинлар биринчи марта экранда ҳаётдаги Жавоҳирни кўришади. Яъни, мен фақат режиссёрлик билан чекланмадим (кулади). Шунингдек, фильмда машҳур актёр Фарҳод Маҳмудов билан ҳам яқиндан «танишишлари» мумкин. Яъни, Фарҳод ҳам фильмда ўзини «ўйнади».

    «Меҳмонхона» сериалидаги роли ҳақида

    Муаллиф Нурилла Аббосхон сериалнинг иккинчи мавсумида айнан мени тасаввур этган ҳолда сценарий ёзган экан. Қаҳрамонимнинг характери жуда қизиқ. Аввал салбий образда бўлиб, кейин воқеалар ривожида яхши томонга ўзгариб боради. Сериал ва ундаги ролим ҳақида фақат шуни айтишим мумкин. Чунки айрим сабабларга кўра, ҳозирча, тасвирга олиш ишлари тўхтатилган. Аммо умид қиламанки, тез кунда яна давом эттирамиз.

    Россиянинг «Биринчи канал»и буюртмасига биноан суратга олинган «Олтин Ўрда» сериалида ҳам суратга тушгани ҳақида

    Ушбу сериал ҳақида шунчаки гапириб ўтиш нотўғри, назаримда. Режиссёр, актёрлар ва умуман ижодий гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ҳақиқий профессионаллар эди. Улар қаторида мен ҳам бўлганимдан жуда хурсандман. Тарихий-фентези жанрида суратга олинган фильмни томоша қилиб, турли даврларда рўй берган воқеаларга гувоҳ бўлишингиз мумкин.

    Фильмдаги мунажжим ролига нега айнан мени танлашганини рости, ўзим ҳам билмайман. Лекин бунга осонликча эришганим йўқ. Киносиновга фақат учинчи гал борганимдагина режиссёр ва продюсер мени ролга тасдиқлашган. Шунча қийинчиликларга қарамай, бу лойиҳада иштирок этганимдан хурсандман.

    Хорижлик режиссёр ва продюсерларнинг актёрларимизга бўлган қизиқиши жуда кучли. Афсуски, улар бизнинг аксарият картиналаримизга юқори баҳо беришмайди. Лекин менимча, ривожланиш бор. Вақти-соати етиб, ўзбек киноси ҳам дунё миқёсига чиқишига ишонаман.

    «Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон» фильмидаги Абдуллатиф роли ҳақида

    Бу фильм ва роль мен учун жуда қадрли. Режиссёр Баҳодир Йўлдошев ва Голливуд актёрлари билан биргаликда мароқ билан ишладик. Фильм ҳақида ҳамма гапириб, кетма-кет хабарлар чиқди-ю, лекин негадир яна жим бўлиб қолишди. Премьерани мен каби иштиёқ билан кутаётган инсон бўлмаса керак. Чунки қаҳрамонимни гавдалантиришда жонимни бериб ишладим, юрагимдан ўтказган ҳиссиётларимни ҳозир тушунтириб беролмайман. Фильмни томоша қилгач, мени яхшироқ тушунсангиз керак. Шунинг учун келинг, бу кино ҳақида премьерадан сўнг гаплашамиз...

    Хонандалик фаолияти ҳақида

    Фаол хонанда бўлиш учун молиявий томондан жуда бақувват инсон бўлишингиз керак. Менинг ижодга бўлган қарашим ҳозирги баъзи хонандаларникидан фарқ қилади. Бугун тингловчиларга ёқса-ёқмаса, «Рейтингни ушлаб туриш керак. Тўйларим камайиб кетмасин», деб куйлашяпти. Мен бундай қилолмайман. Қўшиқ юракдан чиқиши шарт.

    Руслан Шарипов билан муносабатлари ҳақида

    Ростини айтишим керак, Руслан билан кўришмаганимизга анча бўлди. Ўтган йили интернетда унинг суратларини кўриб, кўнглим оғриди. Кучли иқтидор эгаси шундай аянчли аҳволга тушиб қолганидан жуда хафа бўлдим. Биласизми, машҳурликни кўтариб юриш осон иш эмас. Ҳамманинг тилига тушган пайтда тарқалган гап-сўзларни енгиб ўтиш учун иродаси бўшлик қилди, деб ўйлайман. Лекин бу вазиятда унинг оиласи ва энг асосийси турмуш ўртоғи дастак бўлиши шарт. Айнан улар, бегоналар тош отганда ёки миш-миш тарқатганда, Русланнинг ёнида туриб, унга далда бўлганда, қўллаб-қувватлашганда ҳозирги ҳолат юзага келмасмиди, балки... Ахир ҳар бир буюк эркак ортида, буюк аёл туради, деган гап бекорга айтилмаган-ку?!

    Ўзбек хонандаларининг ижоди ҳақида

    Улуғбек ва Жаҳонгир Отажоновларнинг қўшиқлари ёқади. Жаҳонгир концертига таклиф этган эди, ишлар билан бўлиб, боролмадим. Унинг жонли ижрода куйлашини ҳурмат қиламан.

    2001 йил «Истиқлол» санъат саройи­да яккахон концерт дастуримни тақдим этганман. Фонограммада куйлагандим, ўшанда. Концерт якунига етгунча, ўзим ҳам тамом бўлай дегандим. Саҳнага чиқиб ёлғондан, ўзимни худди қўшиқ куйлаётгандек тутганимни ҳазм қилолмай, виждоним қийналган. Чунки аслида, фонограммани жиним суймайди. Шу сабаб ҳам бугунги концертларга бормайман. Майли, мини-дискни қўйиб, куйлашсин, кимдир буни ўзига эп кўрар, лекин шунга яраша чипталар нархини 5-6 баробарга арзонлаштиришсин. Ахир, фоно­грамма томошаси учун юз минг сўмлаб пул тўлаш нотўғри-ку? Бундай хонандаларга фақат инсоф сўрайман...

    Қариндоши Наргиз Зокирова ҳақида

    Наргиз бугун фақат мен билан гаплашиб турибди. Иши кўп, гастроль сафарлари кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Ўзбекистонга нега келмаётгани сабаби ҳақида эса ўзи гапиргани маъқул, бу ҳақда мен гапиришим ноўрин. Бироқ шу кунларда уни Ўзбекистонга қайтариш ҳақида ўйлаб юрибман. Унинг концерт дастуридан юртдошларимиз ҳам баҳраманд бўлишларини истайман. Уринишларим бесамар кетмаса, албатта, у билан кўришасиз...

    Фарзандларининг қизиқишлари ҳақида

    Кенжатойимиз Саид Карим ҳақиқий санъаткор. Рафиқам иккимиз унинг ҳаракатларини кўриб, ҳозирдан келажакда қайси касбни эгаллашини билиб турамиз. Аслида мен унинг опера хонандаси бўлишини истайман. Унинг йўғон овозини эшицангиз, ўзингиз ҳам бунга амин бўласиз. Яқинда қизимга кинода роль ижро этасанми, десам, рад этди. Негадир, болаларим тенгқурлари сингари экранга чиқишга қизиқишмайди, бошқаларнинг кўзидан йироқ бўлишни исташади.

    Ўғлим жуда эрка. Ўзини эркин тутишга ўрганган. Атрофимиздагиларнинг айтишича, уни жуда талтайтириб юборганмиз. Балки шундайдир, билмадим... Ҳали кичкина деб унча қаттиққўллик қилмасдим. Бироқ энди секин-секин чегаралар қўйиляпти. Чунки келажакда айнан шу эркалиги учун ҳаётда қийналиб қолишини истамайман.

    Ҳаётий қарашлари ҳақида

    Кўп нарсалар ўзгарганини сезяпман. Масалан, бу дунёда оила ва фарзандлардан муҳим ҳеч нарса йўқлигини тушуниб етдим. Иш, санъат, бойлик, машҳур инсон бўлиш ҳаммаси аҳамиятсиз, аслида. Инсон фақат яқинларининг ёнида, уларнинг қалбида бўлиши керак. Қолганлари иккинчи даражали. Биласизми, болалигимда ота-онам кўп ишлашарди. Шунинг учун кўп вақтим бувимнинг уйи­да ёки улар билан биргаликда гастрол сафарлари, тасвирга олиш майдончаларида ўтган. Бугун мен бундай қилмаяпман. Бўш вақт топдим дегунча оиламга, болаларимга эътибор бериб, биргаликда вақт ўтказамиз ва доим шундай бўлади. Ҳаётим давомида қўлимдан келганча уларга ёрдам беришни ният қиламан.

    07.05.2017, 09:18   Изоҳ (0)   71015
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Феруза Саидова: «Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси» бўлиш хаёлимга ҳам келмаганди

    04.05.2017, 09:02

    Саудия Арабистонида илк кинотеатр ва опера уйи очилади

    30.04.2017, 23:13

    Оливер Стоун Владимир Путин ҳақидаги фильм устида иш бошлади

    30.04.2017, 17:59

    Фотогалерея: Филипп Киркоровнинг юбилейи

    30.04.2017, 13:03

    Ҳақиқий воқеаларга асосланган ҳалокатлар ҳақидаги фильмлар

    27.04.2017, 23:06

    Муҳаммад Юсуфнинг қизи Мадина Юсупова: Дадам энг яқин сирдошимиз эдилар

    27.04.2017, 14:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Транспорт вазирлиги Афғонистондаги Саланг довони вақтинча ёпилишини билдириб, огоҳлантириш билан чиқди

    Ўзбекистон | 9 июн, 19:15

    Дима Билан соғлиғидаги муаммолар ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди. Қўшиқчида онкологиядан олдинги ҳолат бор эди

    Лайфстайл | 9 июн, 19:01

    Таиландлик аёл чиқинди ташлаш жойидан 300 минг доллардан ортиқ пул топиб олди

    Дунё | 9 июн, 18:55

    “Имкониятимиздан максимал даражада фойдаланиб, ғалаба учун курашамиз” — Хулен Лопетеги

    Спорт | 9 июн, 18:49

    Москвада рейд: ҳужжатларида муаммо аниқланган мигрантлар ички ишларга олиб кетилди (видео)

    Ўзбекистон | 9 июн, 18:44

    Жеки Чан иштирокидаги машҳур франшизанинг давоми бўлган “Каратэ болакай: афсоналар” фильми қандай яратилган?

    Лайфстайл | 9 июн, 18:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.