• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12646.56
    • RUB160.88
    • EUR14461.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қўзиқорин

    Фото ва видео: Парвоз давомида юз бериши мумкин бўлган бешта табиат ҳодисаси

    Бугунги кунда самолётлар энг хавфсиз транспорт воситаси ҳисобланади, бироқ, шунга қарамасдан, улар юқори хавфли транспорт турига киради. Ҳавода ердагига кўра кўпроқ хавф мавжуд, шундай бўлса ҳам, уларнинг кўпчилигини олдиндан аниқлаш мумкин. Forum Daily нашри самолётлар ҳавода дуч келиши мумкин бўлган табиат ҳодисаларига тўхталди.

    Турбулентлик

    Ер доимий ҳаракатда бўлади. Унда ҳар доим ҳаво оқимлари, юқори ёки паст босимли жойлар бўлади. Одатий шароитда бу оқим нисбатан кучсиз бўлади, шунинг учун самолёт бемалол учади. Бироқ парвоз вақтида самолёт тез-тез турли оқимларга тушиб қолади. Самолёт бошқа ҳаво оқимига тушган ҳудудлар турбулентлик ҳудуди деб аталади.

    Турбулентлик турли жойларда юз беради. Масалан, илиқ ва совуқ ҳаво оқимлари орасида ёки булутлар чегарасида. Аксарият ҳолатларда турбулентлик ҳудудларини олдиндан аниқлаш мумкин. Агар учувчилар курс бўйича катта булут кўрса, уни четлаб ўтади. У ерда одатда турбулентлик бўлади. Самолётдаги ҳаво радарлари ҳам турбулентлик ҳудудларини аниқлаши мумкин. Бироқ очиқ ҳавода ҳам турбулентлик юз бериши мумкин. Бундай ҳодисани олдиндан аниқлаш жуда қийин.

    Муқаддас Эльмо олови

    Ҳодиса денгизчиларнинг католик ҳимоячиси номи билан аталади. Авиацияда муқаддас Эльмо олови шамол ойналари ва самолёт корпуси улашган жойда, қанотларнинг учларида момақалдироқ фронтига яқин жойдан ёки унинг ичидан учиб ўтганда юзага келади. Муқаддас Эльмо олови сутканинг ихтиёрий вақтида юзага келиши мумкин, бироқ у кундузи кўзга ташланмайди, кечаси эса яққол кўринади.

    Фото: Forum Daily

    Фото: Forum Daily

    Муқаддас Эльмо олови одатда хавфли эмас. Самолёт металл корпусининг устки қисмида юзага келадиган электр токи доимий равишда атмосферага тарқалиб кетади, самолётга ҳам, йўловчиларга ҳам зарар етмайди.

    Момақалдироқ ва чақмоқ

    Момақалдироқ кўплаб ҳаво оқимларининг бир-бирига тўқнашиши ва аралашиши натижасида юзага келади. Турли булут қатламлари орасидаги оқим турбулентликни келтириб чиқаради ва самолёт у ёқдан бу ёққа тебрана бошлайди.

    Фото: Forum Daily

    Фото: Forum Daily

    Одатда бу ҳолатда қўрқинчли ҳеч нарса йўқ. Чақмоқлар самолётга деярли хавф туғдирмайди. Баъзан разряднинг кириш ва чиқиш жойларида учқунлар юзага келиши мумкин, у ҳам бўлса улашган жойларда юз беради.

    Самолётни чақмоқдан қўшимча ҳимоя қилиш учун махсус чақмоқ қайтарувчи қурилма ўрнатилган. Дунёдаги ҳар бир самолёт бир йилда бир неча марта чақмоқ разрядига дуч келади, бунда хавфли бирор нарса юз бермайди.

    Музлаб қолиш

    Самолётлар парвозидаги энг катта хавф музлаб қолиш ҳисобланади. Булутли об-ҳавода баландликда самолёт юзасида сув буғлари музлаб қолиши мумкин ва самолёт юзасида муз қатлами ҳосил бўлади. Парвоз вақтида бу қатлам қалинлашиб, ҳаво оқимлари таъсирида турли кўринишга кириши мумкин.

    Муз қатлами туфайли самолёт оғирлашади, бироқ хавф бунда эмас. Самолёт қанотида юзага келган муз ҳаво оқимини кесишда тўсқинлик қилади.

    Муз туфайли самолёт қаноти самолёт парвози учун етарлича кўтарилиш кучини ҳосил қила олмайди. Бундан ташқари, муз қатлами қанотнинг ҳаракатланувчи қисмларининг ҳаракатланишидан тўхтатиб, самолёт бошқарувининг издан чиқишига олиб келиши мумкин. Музлаш булутли ҳудудларда ва тез пасайиш вақтида юз беради.

    Ҳозирги вақтда парвоздан олдин самолёт қанотларига музлашга қарши махсус суюқлик билан ишлов берилади. Бундан ташқари, замонавий лайнерлар музлаш ҳақида олдиндан огоҳлантирувчи тизимлар билан жиҳозланмоқда.

    Радиация

    Турбулентлик, чақмоқ ва музлаш қаторида радиация ҳам бир қатор хавфни юзага келтиради. Бунда хавф самолётга эмас, йўловчиларга нисбатан бўлади. Гап шундаки, баландликда радиация Ердагидан кўра юқори бўлади. Одатда, ҳар икки километр баландликда нурланиш даражаси икки марта ошади. Шунинг учун самолётдаги узоқ парвоз тўлиқ рентген текширувига тенглаштирилади.

    Шу билан бирга, катта ёшли кишилар учун тез-тез парвоз қилиш хавфли ҳисобланмайди. Болалар ва ҳомиладор аёллар учун эса бу нисбатан хавфли ҳисобланади.

    07.05.2017, 17:59   Изоҳ (0)   22535
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нима учун стюардессалар йўловчиларни кутиб олаётганида қўлини орқада тутиб туради?

    07.05.2017, 17:41

    Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Меркелнинг бўялган боши ҳақидаги ёлғон суратга ишонди

    05.05.2017, 19:18

    Америкалик дизайнер нархи 2 млн доллардан ошиқ бўлган никоҳ либосини яратди

    05.05.2017, 16:29

    Ёқутистонлик қизалоқ йўлдан болалар ва кучукни ўтказиб қўйиб, интернет юлдузига айланди (видео)

    05.05.2017, 14:04

    Twitter фойдаланувчилари метрода ухлаб ётганида пиццаси тушиб кетган аёл учун пул йиғмоқда

    05.05.2017, 13:15

    Мисрда сайёҳларни таъқиб этадиган сотувчилар учун жарималар жорий этилди

    05.05.2017, 09:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Росатом” Ўзбекистонда икки блокли катта ва кичик АЭС қуради

    Дунё | 12 июн, 18:19

    МНП бу нима?

    Ўзбекистон | 12 июн, 18:00

    Мерос ҳақида гап-сўз бўлиши мумкинмас: Фарзандларини бир тийинсиз қолдирган машҳурлар

    Кино | 12 июн, 17:55

    Ўзбекистонлик ва пуэрто-риколик АҚШда никоҳдаги фирибгарлик учун ҳибсга олинди

    Дунё | 12 июн, 17:40

    Ҳиндистонда ҳалокатга учраган самолёт бортидаги барча 242 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 12 июн, 17:29

    Ақл бовар қилмас даромад келтирувчи “Гарри Поттер”: Жоан Роулинг миллиардерлик мақомини қандай қайтариб олди?

    Китоб | 12 июн, 17:25

    “Европа компанияларининг Ўзбекистон энергетика соҳасига қизиқиши юқори, аммо рақобат кучайиб бормоқда” — EUROUZ бош котиби

    Ўзбекистон | 12 июн, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.