Қозоғистон сейсмологик тажрибавий-услубий экспедицияси бир кеча-кундузда бир йўла еттита зилзилани қайд этди, деб ёзади Kazakhstan Today.
Уларнинг сўнггиси 5 май куни Тошкент вақти билан 04:39 да Қирғизистон ҳудудида содир бўлган, зилзила магнитудаси 4,3 ни ташкил қилган.
Ундан бир неча соат аввалроқ — 4 май куни Тошкент вақти билан 23:23 да Тожикистон ҳудудида 4,5 магнитудали ер силкиниши кузатилган.
Яна бир зилзила 4 май куни 20:58 да Қирғизистон ҳудудида қайд этилди.
Шунингдек, Тожикистон ва Афғонистон чегарасида, Қирғизистон ва Тожикистон чегара зонасида ҳам ер қимирлашлари кузатилган.