Беларусда Гомель шаҳрилик Сергей Востриковга нисбатан қатл жазоси ижро этилди. У ўта ваҳшийлик билан зўравонлик ва қотилликлар амалга оширишда айбдор деб топилган эди, деб хабар беради Meduza.
Востриков 2017 йили республикада қатл этилган биринчи маҳбус бўлди.
«Весна» ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилоти келтирган ахборотга кўра, Востриков 13–29 апрель орасида қатл этилган.