Туриннинг «Ювентус» клуби Европа Чемпионлар лигаси плей-оффининг беш учрашувида ўз дарвозасини сақлаб қолди.
Массимилиано Аллегри мураббийлик қилаётган клуб ярим финалнинг илк учрашувини Монакода ўтказиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Клуб бунга қадар «Барселона» билан икки учрашувда 3:0 ва 0:0 ҳисобларини қайд этган бўлса, «Порту»ни 2:0 ва 1:0 ҳисобларида таслим қилганди.
Голсиз ўтган 621 дақиқалик ўйинларнинг фақатгина 1 тасида захира посбони Нето иштирок этган. Қолган беш учрашув Жанлуижи Буффонга тегишли.
Чемпионлар лигасининг бу борадаги рекорди «Арсенал»га тегишли бўлиб, Лондон клуби 2005/06 йилги мавсумнинг олти учрашувини голсиз ўтказган. «Ювентус» «Монако»га қарши жавоб ўйинида ҳам гол ўтказмаса, «тўпчилар»нинг бу рекорди такрорланади.
2004/05 йилги мавсумда «Милан» ҳам 5 та ўйинни қуруқ серия билан ўтказган. Қизиқ томони шундаки, ўша мавсумларда «Милан» ҳам, «Арсенал» ҳам финалда имкониятни бой берган.
Изоҳ (0)