Ўзбекистон Қирғизистон Ўш шаҳрида 630 ўринли замонавий мактаб қуради. Бу ҳақда Turmush нашри хабар бермоқда.
Ўш шаҳри мэри А. Қодирбоев яқинда «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» Давлат унитар корхонаси лойиҳавий ташкилоти ҳамда «Трест - 12» МЧЖ вакиллари билан учрашув ўтказиб, мактаб лойиҳасини муҳокама қилди.
Учрашув чоғида шаҳар раҳбари замонавий мактабнинг Ўзбекистон томонидан қуриб берилиши икки мамлакатнинг дўстона муносабатлари ривожланишига ҳисса қўшишини таъкидлаб ўтди.
«Ўш шаҳри мэрияси шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирида 1,11 гектар майдонга эга ҳудудни ажратди. Лойиҳага кўра, қурилишнинг умумий майдони 3851 квадрат метрни ташкил этади. Ушбу муҳим ва керакли иш халқларимизни янада бирлаштириб, умумий келажакни дўстликни, ўзаро келишувни ва ўзар қўллаб-қувватлашни мустаҳкамлашда қуриш имконини беради», — деди Қодирбоев.
Янги замонавий мактаб спорт ва акт залларига, меҳнат хонасига, шифокор хонасига, емакхонага, ёзги спорт мажмуаси ва кўплаб бошқа қулайликларга эга бўлади. Шунингдек, уч қаватли бинонинг ҳар бир қаватида лабораториялар ва устахоналар бўлади.
Қурилиш ишлари яқин вақт ичида бошланиши айтилмоқда.
Изоҳ (0)