Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 4—6 май кунлари Сингапурда бўлиб ўтадиган, туризм соҳасидаги энг йирик кўргазмалардан бири бўлган Silk road with the focus on Uzbekistan ярмаркасида авиаташувлар бўйича ўз хизматлари ва мамлакат сайёҳлик салоҳиятини намойиш этади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот хизмати

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот хизмати

Бу йилги тадбирда мамлакат номидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва Aveson Travel ҳамда Uzbekistan Holidays сайёҳлик агентликлари вакилларидан иборат делегация иштирок этади.

Кўргазмада намойиш этиладиган Ўзбекистон миллий стендига Boeing 787 Dreamliner тасвири ва Fly with Uzbekistan Airways сўзлари туширилган. 

Реклама маҳсулотлари, миллий авиаташувчи фаолияти ҳақидаги ахборот материаллари, авиакомпания қатновлари жадвали ва Ўзбекистонга турпакетларнинг кўргазма вақтида сотилиши ташриф буюрувчиларни ўзига жалб қилади ва нафақат туризм соҳаси вакиллари, балки бевосита мижозлар — салоҳиятли сайёҳларда ҳам қизиқиш уйғотади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди