Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой ҳукумати интернет нашрларига қўйиладиган талабларни қаттиқлаштирди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Янги қоидалар фақат ҳокимият органлари томонидан маъқулланган ходимларни ёллашни кўзда тутади, янгилик порталлари журналистлари эса марказий ҳукуматда аккредитация ва малака оширишдан ўтказилади.

Янги қоидалар 2017 йил майидан кучга кирди. Улар фақат Хитойнинг ички сайтларига тегишлидир. Шу билан бирга, қоидалар айрим турдаги контентнинг чоп этилишини тақиқлайди ёки чеклайди.

Бундан буён янгилик сайтлари «ижобий ва меҳрибон интернет маданиятнинг шаклланишига ёрдам бериши, миллий ва ижтимоий манфаатлар ҳимоясига хизмат қилиши» белгиланди. Янгилик сайтлари муҳаррирлари ва таъсисчилари фақат Хитой фуқаролари ёки хавфсизлик хизмати текширувидан ўтган маҳаллий ташкилотлар бўлиши мумкин.

Янги регламент, шунингдек, янгилик сайтларини фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга узатишга мажбур қилади.

Хитой узоқ йиллардан буён янгилик сайтлари, блоглар ва ижтимоий тармоқларни жиддий равишда чеклашга уриниб келади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?