Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистондаги Гёте институти ва «Ўзбеккино» миллий агентлиги Германиянинг «Шлингел» халқаро кинофестивали билан ҳамкорликда 3—7 май кунлари навбатдаги «Шум бола» кинофестивалини ўтказади. Бу ҳақда «Дарё»га тадбир мутасаддилари маълум қилди.

Фото: «Ўзбеккино»

Фото: «Ўзбеккино»

Ёш томошабинлар — мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номли кино саройига таклиф этилади. Улар учун 21-халқаро «Шлингел» кинофестивали доирасида тақдим қилинган янги немис фильмлари намойиш этилади.

Шунингдек, ўзбек киноижодкорларининг «Ойқиз эртаги» фильми ва янги анимацияли фильмлар билан танишиш имконияти мавжуд.

«Шлингел» кинофестивали директори Михаил Харбауер, продюсер Александра Прохазка, режиссёрлар Ален Гспонер ва Тони Лойзер «Шум бола» меҳмони бўлади.

Барча фильмлар рус тилига ўгирилган, кириш бепул.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Дунё
Грета Тунберг тўртинчи бор тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод бўлди
Маҳаллий