Россия президенти Владимир Путин боланинг исмини рўйхатдан ўтказишда рақамлар, ҳақоратли сўзлар, тиниш белгилари ва унвонлардан фойдаланишни тақиқловчи қонунни имзолади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Қонун Оила кодексига болага исм танлашда рақамлар, ҳарф ва рақамдан иборат белгилар, ҳарф бўлмаган белгилар (дефисдан ташқари), шунингдек, ҳақоратли сўзлар, лавозим, мартаба, унвон ёки мақомни билдирувчи сўзлардан фойдаланишга рухсат берилмаслиги тўғрисидаги қоидани киритади.
Бунгача ота-оналар болага исм қўйишда ҳеч қандай чекловга эга эмасди, ФҲДЁ органлари эса рўйхатга олишда уларга рад жавоби бера олмасди.
Россияликлар ўз фарзандларига ноодатий исмларни кўп қўяди: Москванинг ўзидагина Николай-Никита-Нил, Христамрирадос, Дельфин, Лука-Счастье Саммерсет Оушен исмли ўғил болалар ва Апрель, Полина-Полина, Принцесса Даниэлла, Океана, София-Солнишко исмли қиз болалар рўйхатга олинган.
Изоҳ (0)