Италия А сериясининг 34-турида «Пескара» ҳамда «Кальяри» клублари тўқнаш келди. «Кальяри»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйинда «Пескара» аъзоси Салли Мунтари майдонни ўз хоҳишига кўра ҳаммадан эрта тарк этди.
«Чемпионат»нинг BBC Sport’га таяниб маълумот беришича, Салли Мунтарига ирқчилик кайфиятидаги мухлисларнинг ўзини тутиши ёқмаган. Ўйиннинг 89-дақиқаси ўтиб бораётганида футболчи ҳакамдан ўйинни тўхтатишни талаб қилиб, бунга мухлислар уни ирқчиликка оид сўзлар билан ҳақорат қилаётганини сабаб сифатида кўрсатган.
Бош ҳакам Даниэле Минелли эса ҳеч нарса эшитмаганини айтиб, унга ақл ўргатаётган футболчига сариқ карточка кўрсатган. Шундан сўнг Салли Мунтари норозилик сифатида майдондан чиқиб кетган. Кетар чоғда футболчи «бу менинг рангим» деб мухлисларга бақирган.
Мунтари ҳакамдан вазиятга эътибор беришни сўради, рефери ҳеч нарса кўрмагани ва эшитмаганини айтди. Салли ҳақ, бироқ шунда ҳам у майдонни тарк этмаслиги керак эди. Ҳукм чиқариш бизнинг измимизда эмас.Учрашув якунига етгач, Мунтарининг ўзи ҳам вазиятга изоҳ берди.Мунтари А серияда бир неча йиллардан буён тўп сураётган бўлса-да, бундай ҳол фақат бугун кузатилди. Умид қиламанки, бизнинг менталитет ўзгаради.
Зденек Земан, «Пескара» бош мураббийи
Улар менинг шаънимга ўйин бошиданоқ тил текказа бошлади. Улар орасида ёш болалар ҳам бор эди, бироқ ота-оналари уларни тўхтатишни хаёлига ҳам келтирмади. Мен уларни тўхтатишни истадим, ҳакам эса тинч қўйишимни сўради.Менинг жаҳлим чиқди. Ҳакам нега ўйинни тўхтатмади-ю, мени жазолади? Мухлислар ноҳақ эди. Демак, ҳакам мени айбламай, ўзини бошқача тутиши керак эди. Бу вазиятда мен жабрланувчиман.
Салли Мунтари, «Пескара» аъзоси
Изоҳ (0)