АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишель Обама Дональд Трампнинг инаугурацияси вақтида норози ва шубҳали қиёфада бўлганлигининг сабабини изоҳлаб берди, деб хабар қилмоқда «РИА Новости».
Мишель Обама Орландодаги Америка архитектура институтида чиқиш қилиб, инаугурация вақтидаги қиёфаси борасида ҳам тўхталди. Мишелнинг айтишича, у вақт собиқ биринчи хоним ўзининг кўз ёшларини бекитишга уринган.
«Мен кўзимда ёш кўринишини хоҳламагандим, чунки унда одамлар мени янги президент туфайли йиғлаяпти, деб ўйларди», — деди Мишель Обама.
Собиқ биринчи хоним унда ҳиссиётларнинг уйғонишига Оқ Уйдан кетиш ҳақидаги ўй сабаб бўлган. У президент маъмуриятидаги ҳаёт мушкул бўлганига қарамай, у фарзандлари бундай ҳаётдан яна бир бор ўтишини хоҳлашини тан олди.
Собиқ биринчи хоним ҳозирда унинг оиласи тунда ойналарни очиш ёки бирор жойга ҳамроҳсиз бориш имкониятидан баҳра олаётганини қайд этди. Унинг айтишича, орадан қисқа вақт ўтгани боис улар ўзларининг янги ҳаётига ҳозирча кўникмаган.
Изоҳ (0)