АҚШ президенти Дональд Трамп Массачусетс штати сенатори Элизабет Уоррен 2020 йилги президентлик пойгасида унга рақиб бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Бу Покахонтас (Элизабет Уоррен) бўлиши мумкин. Буни ёдда тутинг», — деди давлат раҳбари, кейинги сайлов ҳақида фикр юритаркан.
Сенаторнинг ҳинду аждодлари йўқлиги, покахонтас қабиласи билан қариндошлик эса университетга кириш учун имтиёзга эга бўлиш учун ўйлаб топилгани аниқлангач, Трамп Элизабет Уорренга Покахонтас лақабини берган эди.
Изоҳ (0)