Татаристон президенти Рустам Миннихановнинг рафиқаси — Гулсина Минниханова 2016 йилда 2,35 миллиард рубль даромад кўрди. Эрининг даромади 7,5 миллион рублни ташкил этди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Татаристон президентининг даромад декларацияси унинг расмий сайтида чоп этилди.
2,35 миллиард рублнинг 2,2 миллиард рубллик қисми МЧЖдаги улушни сотишдан олинган.
2015 йилга нисбатан Миннихановнинг даромади 23,8 фоизга ўсди. Аммо Гулсинанинг даромади эриникидан 313 баробарга кўпроқ бўлди.
Изоҳ (0)