Шимолий Корея АҚШга тўсатдан олдиндан зарба берилишини истисно этмади. Бу ҳақда мамлакатнинг БМТдаги доимий вакиллиги маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«АҚШнинг қарама-қарши туриш сиёсати ўзгармаса, КХДР охиригача боришга тайёр. Бизнинг аксилҳаракатларимиз ўз ичига ер, сув, сув ости ва ҳаводаги манёврлардан иборат тўсатдан бериладиган олдиндан зарбалар, шунингдек, бошқа усулларни ўз ичига олади», — дейилади вакиллик баёнотида.
Баёнотда ишонтирилишича, «КХДР тотал урушга кенг кўламли уруш, ўз услубидаги ядро зарбали ядро уруши билан жавоб беради ва, албатта, америкаликлар устидан ғалаба қозонади».
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)