Хитойлик ишчи Гуандун провинциясининг Фошань шаҳрида 70 миллион йил аввалги 5 та динозавр тухумига дуч келди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Археологларга кўра, топилма Бўр даври охирларига мансуб (145—66 миллион йил олдин). Тухум радиуси 13—14 сантиметр, пўстлоғининг қалинлиги эса 2 сантиметрни ташкил этади. У ўтхўр динозаврларга тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда.
Хитой жанубида ландшафт шаклланиши ва иқлим ўзгаришларига аниқлик киритишга имкон берадиган топилма Фошандаги Наньхай музейига топширилади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)