Google асосчиларидан бири Сергей Брин дирижабль қуриш бўйича махфий лойиҳа олиб бормоқда. Бу Bloomberg агентлигига маълум бўлди, деб хабар беради Meduza.
Қурилиш Эймс тадқиқот марказида олиб борилмоқда. 2015 йили у ерда Google бўлинмаларидан бири NASA’дан бир неча катта ангар сотиб олган эди. Марказ Google штаб-квартираси жойлашган Маунтин-Вьюга яқиндир.
Маълум қилинишича, ғоя Бринда уч йил олдин, у «Мэйкон» дирижаблининг фотосуратларини кўрганида туғилган. Мазкур энг йирик гелийли дирижабль 1933 йили АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари буюртмасига биноан қурилган эди. Лойиҳага NASA лойиҳаларининг собиқ раҳбари Алан Уэстон бошчилик қилган эди.
2013 йили Уэстон ёқилғи сарфи нуқтаи назаридан самолётдан кўра самарадор бўладиган дирижабль яратиш мумкинлигини айтиб ўтган эди.
Бриннинг ўзи бу янгиликка изоҳ беришдан бош тортди.