Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Лондоннинг Ситиси лорд-мэрининг Пасха байрамига бағишланган банкетида нутқ сўзлади ва Бирлашган Қироллик Қримнинг «ноқонуний босиб олиниши»ни тан олмоқчи эмаслигини, АҚШнинг Суриядаги хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини ва Brexit’дан қўрқмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

«Биз барча Европа мамлакатларининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини талаб қиламиз ҳамда Россиянинг Қрим устидан ноқонуний истилосини тан олишдан бош тортамиз», — деди у.

Шунингдек, ўз нутқида Жонсон Буюк Британия АҚШнинг Суриядаги хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини айтди.

«Биз Суриядаги тинч аҳолининг кимёвий қурол ёрдамида ўлдирилишига қарши чиқаётган АҚШни қўллаб-қувватлаймиз —  ва биз айбдорларни жавобгарликка тортиш устиада ишлаймиз», — деди у.

Британия учун асосий бўлган мавзу — мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиши борасида эса вазир консерваторларда Brexit бўйича музокараларга қаратилган аниқ режа борлигини ва бу режа Британия ва Евроиттифоққа «ўзига хос шериклик»ни ўрнатиб, ҳам британияликлар, ҳам европаликлар манфаатларига хизмат қилиш имконини беришини айтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди