Бирлашган Араб Амирликларидаги Warner Bros. World Abu Dhabi мавзули боғида Бэтмен ҳақидаги ҳикояларда тилга олинадиган Готэм-сити шаҳрини қуришади. Бу ҳақда The Hollywood Reporter’га таяниб, Afisha Daily хабар берди.
Суперқаҳрамон ҳақидаги ҳикояларда Готэм-сити АҚШнинг Шарқий соҳилларида жойлашган. Унинг прототиплари Нью-Йорк ва Чикаго ҳисобланади. Готэм-ситидан ташқари, боғ ҳудудида «Метрополис», «Луни Тюнз шоуси» ва Ханна — Барбера студияси мультфильмлари орқали эсда қолган ландшафтлар ҳам пайдо бўлади.
Warner Bros. World Abu Dhabi 2018 йилда очилиши режалаштирилган. Аттракционлар боғининг умумий ҳудуди 150 минг квадрат метр майдонни ташкил этади.