• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Ҳеч нарсадан афсусланмайман”: ИШИД жангариси қатл олдидан интервью берди

    Сомалида қўлга олинган 24 ёшли ИШИД жангариси ўқ отиш орқали ўлимга ҳукм қилинади. У қатл олдидан Sky News телеканалига интервью бериб, қилмишидан афсусланмаслигини очиқ айтди.

    Foto: SkyNEws
    Фото: SkyNews

    Жангари ИШИД қўмондони сифатида фаолият юритган, снайперликка тайёргарлик кўрган ва портловчи қурилмалар тайёрловчи гуруҳ таркибида бўлган. ИШИД ҳозирда Сомали шимолидаги ярим автоном ҳудуд — Пунтланд ғорларида глобал штаб-квартирасини жойлаштирган. У шу ердан бутун дунё бўйлаб фаолиятини молиялаштирмоқда.

    Мутҳар Ҳамид Қоийид асли ямандлик бўлиб, денгиз йўли орқали Сомалига келган. У ўзини бомба тайёрловчи гуруҳнинг фаол аъзоси эмаслигини таъкидлайди.

    “Мен портловчи қурилма тугмасини босмаганман. Фақат қараб турганман. Бомбани бошқа одам ясаб, уни портлатган. Мен мусулмонларни ўлдириш учун бу ерга келмаганман. Ҳеч нарсадан афсусланмайман. Ҳозир хонадан олиб чиқиб отиб ташласангиз ҳам, мен афсусланмайман. Мени отишса ёки осишса ҳам фарқи йўқ. Охир-оқибат менга бари бир”, деган у журналистларга жилмайиб.

    Шу билан бирга, Ҳамид Қоийид унинг оиласи ИШИДни ёқтирмаслигини қайд этган.

    “Агар улар мени бу ерда топса, хафа бўларди”, дея таъкидлаган жангари.
    Foto: SkyNews
    Фото: Мутҳар Ҳамид Қоийид / SkyNews

    Ундан бомбалар туфайли одамлар ҳалок бўлганидан хабардор ёки йўқлиги сўралганида, у қуйидагича жавоб қайтарган.

    “Ҳа, лекин бомбалар ҳаммани ўлдирмайди. Фақат кофирларни”, деган у.
    ИШИД томонидан амалга оширилган терактлар миллати ва диний эътиқодидан қатъи назар, тинч аҳолига қаратилган. Улар ўз ҳужумларида масжидларга ҳам, бошқа ибодат масканларига ҳам зарба берган.

    Пунтланддаги ИШИД ғорларидан жангариларга тегишли хорижий паспортлар топилган. Улар орасида Жанубий Африка, Германия, Саудия Арабистони, Венесуэла ва Баҳрайн фуқароларининг, ҳатто болаларнинг ҳам ҳужжатлари мавжуд.

    Foto: SkyNews
    Фото: SkyNews

    Маълумотларга кўра, 2024 йил декабрь ойидан бери давом этаётган Пунтланд армияси ҳужуми чоғида ўлдирилган 600 нафар ИШИД аъзосидан атиги бештаси сомалилик бўлган.

    “Асосий мақсад — дунёни бошқариш эди”

    Яна бир ИШИД жангариси, марокашлик Усмон Букукар Бин Фуад ҳам журналистларга интервью берди. У террорчилик ташкилоти томонидан алданиб, фақатгина пул ишлаб топиши мумкинлигини эшитгани учун Сомалига борганини айтди.

    Foto:
    Фото: Усмон Букукар Бин Фуад / SkyNews
    “Бунинг ўрнига мен ғор қазишга мажбур бўлдим. Қочиш қийин эди, лекин улар менга Пунтланд кучларини ўлдириш учун ўз жонимни портлатадиган жилет кийишни буюрганида, ъбу менга ваъда қилган ишингиз эмасъ дедим ва қочдим”, дейди у.

    Фуад унинг қўлига қурол беришганини айтди, бироқ ундан ҳеч қачон фойдаланмаганини таъкидлади.

    “Мен ҳеч қачон жангда қатнашмаганман. Қуролим (АК-47) бор эди, лекин мен фақат оддий ишларни — бир жойдан иккинчи жойга таъминот олиб борардим ва буйруқларни бажарардим”, деди у.
    Foto: SkyNews
    Фото: Усмон Букукар Бин Фуад / SkyNews

    У Сомалидаги ИШID етакчиси Абдул Қодир Мўмин билан бир неча марта учрашганини айтди. Фуаднинг сўзларига кўра, унга снайперлик (у тугатмаган) ва харита бўйича машғулотлар берилган, бироқ Пунтланд армияси ҳужуми бошлангач, улар тўхтатилган.

    “Асосий мақсад дунёни бошқариш эди. Сомалидан бошланиб, кейин Эфиопия ва қолган дунё забт этилиши режалаштирилган. Босасо, Эфиопия ёки Яманга жангарилар юбориш ҳақида кўп гапларни эшитганман. Одамларни дунёнинг бошқа жойларига юбориш ва бутун дунёни бошқариш режага кирган эди, дея хулоса қилди у.
    ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.

    21 август, 13:19   Изоҳ (0)   1042
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Баҳрайн дипломатик паспорт эгалари учун визалар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 21 август, 16:00

    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

    Реклама | 21 август, 15:51

    Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда энг кўп қайси сўзларни ишлатди?

    Ўзбекистон | 21 август, 15:58

    Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин

    Спорт | 21 август, 15:50

    Украинадан Россиягача етиб борадиган “Фламинго” ракетаси намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 21 август, 15:50

    Инжилдан ҳам қадимий: Миср саҳроларида Мусо пайғамбар тилга олинган қайдлар топилди

    Лайфстайл | 21 август, 15:45

    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

    Реклама | 21 август, 13:32

    Навоийда бир ҳафтада учта олтин кони сотиб юборилди

    Ўзбекистон | 21 август, 15:38

    Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам олади?

    Ўзбекистон | 21 август, 15:33

    “Ўтган 2 йил мобайнида тергов пайтида ИИБ биноларидан ўлик чиқмаган” — ички ишлар вазири ўринбосари

    Ўзбекистон | 21 август, 15:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.