Европа Иттифоқи кенгаши 15 июндан бошлаб ҳамжамиятнинг бутун ҳудуди бўйлаб мобил роумингни бекор қилиш имконини берувчи охирги қонун ҳужжатини қабул қилди. Бу ҳақда Еврокомиссия матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Гап бутун Европа бўйлаб абонентларга хизмат кўрсатгани учун мобил операторлар ўртасидаги тўловлар миқдорини чекловчи меъёрлар ҳақида бормоқда.
«Европаликлар ёзги таътилларга йўл олганда (Европа Иттифоқи чегарасида) илк бор ҳамма жойда мобил телефон ва интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади», — дейилади Еврокомиссия хабарида.
15 июндан бошлаб мобил алоқа миллий операторлари ўз ҳудудида чет эл мобил компаниялари мижозларига хизмат кўрсатгани учун олинадиган тўлов бир дақиқа суҳбат учун 0,032 евро ва битта смс учун 0,01 евродан ошмаслиги лозим. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи ҳудудида мобил трафик учун тўлов босқичма-босқич 2017 йилдаги 7,7 евродан 2022 йилда 2,5 еврогача камайтирилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)