Сурия ҳукумат қўшинлари Россия Ҳаво-космик кучлари кўмагида 10 минг кишилик жангарилар гуруҳининг 7 минг кишилик қисмини йўқ қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тўқнашув Хама шаҳри яқинида рўй берди. Жангарилар шаҳардан 15 километр нарига улоқтириб ташланди, деб баёнот берди Россия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари генерал-полковник Сергей Рудской.
Унинг сўзларига қараганда, «Жабҳат ан-Нусра» террорчи гуруҳи 10 кишилик гуруҳ тўплашга муваффақ бўлган. Илгарироқ улар бир қатор аҳоли яшаш пунктларини эгаллаб, Хамага яқинлашишга муваффақ бўлди.
«Жангариларнинг йўқотишлари 6800 кишидан ошиб кетди», — маълум қилди россиялик генерал.
Шунингдек, 68 зирҳли техник бирлиги, 22 «жиҳод-мобил», оғир қуролланишга эга 260 автомобиль йўқ қилинди.
Изоҳ (0)