«Олға!» ҳаракати асосчиси Эммануэль Макрон Франция президентлигига сайловнинг иккинчи турида «Миллий фронт» партияси етакчиси бўлган рақиби Марин Ле Пендан 22 фоиз кўп овоз тўплаб, ғалаба қозонади. OpinionWay хизмати томонидан 25 апрель куни ўтказилган сўров натижалари шундай хулосани келтириб чиқарди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Мазкур хизматнинг башорат қилишича, президентлик учун сайловнинг ҳал қилувчи турида Макронга аҳолининг 61 фоизи, Ле Пенга эса 39 фоизи овоз беради.
Эслатиб ўтамиз, сайловнинг биринчи тури 23 апрель куни бўлиб ўтди.
Ҳал қилувчи босқич эса 7 май куни ўтказилиши режалаштирилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)