Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Равшан Ҳайдаровни истеъфога чиқарди, деб маълумот берди «Championat.asia» нашри. Бироқ бу ҳақда «Пахтакор» матбуот хизмати ҳозирча жим.
Равшан Ҳайдаров 6 апрель куни бош мураббийлик постини Григорий Колосовскийдан қабул қилиб олганди. Орадан 20 кун ўтиб ўз ўрнини бўшатишга мажбур бўлди.
Қайд этилишича, Ҳайдаровнинг олдига «Шўртан» (0:3) ва «Локомотив» (1:2) билан ўйинларда максимал очко ишлаш талабига қўйилганига қарамай, «Пахтакор» ҳар икки ўйинда ҳам имкониятни бой берди. Бу эса истеъфога асосий сабаб бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаяннинг ёрдамчиси ҳисобланади. Бугун — 26 апрель куни эрталаб «Пахтакор» матбуот хизмати клуб раҳбарияти ўзгаргани ҳақида маълумот берганди.
Изоҳ (0)