• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Алишер Усмоновдан Шодиевгача. «Пахтакор»нинг 17 кунлик аросати ҳақида

    «Пахтакор»нинг кейинги тақдири қандай бўлади? Икки ҳафтадан зиёдроқ вақт давомида футбол мухлислари жавоб топишни истаган савол шу эди.

    Фото: «Пахтакор»

    Фото: «Пахтакор»

    Самвел Бабаян 2002 йилдан бошлаб «Пахтакор»да турли лавозимларда фаолият олиб борган. 2014 йили жамоа устозига айланиб (аниқроғи, ўзбек футболи тарихидаги янги лавозим — бош менежер бўлиб), уни мамлакат чемпионига айлантирган ва мавсум якунларига кўра, Ўзбекистонда йил мураббийи деб тан олинган.

    2015 йилнинг июнида эса Миржалол Қосимов ўрнига Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган. Айнан шу вақтдан бошлаб Бабаян расман «Пахтакор»га алоқадор эмас эди, бироқ футбол жамоатчилигининг қайд этишича, амалда клуб барибир собиқ бош менежерининг таъсири остида қолган.

    Равшан Ҳайдаров

    31 март куни «Пахтакор» Муборакда «Машъал» клубига йирик — 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди (мавсум бошидан бери ўтказилган тўртинчи ўйиндаги иккинчи мағлубият). Бу эса клубда қандайдир ўзгаришларни амалга оширишга мажбур этди ва 6 апрель куни жамоа бош мураббийи Григорий Колосовский ўз ўрнини Бабаяннинг миллий термадаги ёрдамчиси — Равшан Ҳайдаровга бўшатиб берди.

    Факт. Равшан Ҳайдаров ҳаёти давомида «Пахтакор»га уч марта бош мураббий этиб тайинланган.

    Бундан бироз олдинроқ, 28 март куни Самвел Бабаян Колосовскийни танқид қилиб чиққанди. Қатарга қарши беллашувдан кейин Бабаян «Пахтакор» мураббийларини тилга олиб, клубнинг уч нафар футболчиси (Лобанов, Сергеев, Андреев) термага жароҳат билан келгани ҳақида гапирган эди. Кейин эса Олий лига клублари мураббийлари билан ишлаш кераклигини уқтирди.

    Алишер Усмонов

    9 апрель куни «Пахтакор»ни миллиардер Алишер Усмонов қабул қилиб олиши мумкинлиги борасида дастлабки гап-сўзлар пайдо бўлди. Эртасига — 10 апрель куни «Championat.asia» нашри бу миш-мишларни тасдиқлагандек бўлиб, бунга Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Умид Аҳмаджоновнинг клубга бош директор бўлганини қўшимча қилди.

    Мазкур хабар чиққанидан бир соат ўтиб, Умид Аҳмаджоновнинг ўзи «Пахтакор»да иш бошламаганини маълум қилди. Яна ярим соатдан кейин «Пахтакор» матбуот хизмати клуб ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини эълон қилиб, гап айнан қайси хабарлар ҳақида бораётганига аниқлик киритмади.

    Де факто Умид Аҳмаджонов «Пахтакор»да 11 апрелданоқ иш бошлаганига қарамай, «Пахтакор» матбуот хизмати бу ҳақда икки ҳафтадан кейин маълумот берди. Бу орада клуб у ҳақда нотўғри ахборот берадиган нашрни судга бериши мумкинлигига ҳам шама қилди.

    Аросат

    11 апрель куни «Пахтакор» Ўзбекистон кубоги доирасида Бухорода «Нурафшон» билан 120 дақиқа давомида 0:0 ўйнади. Пенальтилар сериясидагина Тошкент гранди тарозини ўз томонига оғдириб олди. Ваҳоланки, «Пахтакор» терма жамоага учдан ортиқ футболчи бергани учун ўйинни бошқа санага кўчиришганди эришганди. Шунга қарамай, Биринчи лига клуби дарвозасига ўйиндан гол ура олмади.

    14 апрель куни «Пахтакор» стадиони қайта реконструкция қилиниши мумкинлиги борасида хабар чиқди. Бунда стадион Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан реконструкция қилиниши айтилганди. Бироқ хабарни на «Пахтакор» ва на шаҳар ҳокимияти тасдиқлади.

    Уч кундан сўнг — 17 апрель куни «Пахтакор»га Европа ва Бразилиядан бош мураббий изланаётгани ҳақида хабар чиқди. Бунда жамоа чиндан ҳам ўзгараётганига ишора қилинди.

    15 апрель куни «Пахтакор» Ғузордан ҳам йирик мағлубият билан қайтганди — 0:3. Учрашувдан кейин Ҳайдаровнинг ўзи клуб футболчиларида бефарқлик бошланганини тан олди ва ўзгаришлар борасидаги саволларни инкор этмади.

    21 апрель куни «Пахтакор» Тошкент дербисида ҳам имкониятни бой берди. «Локомотив»га қарши ўйин 1:2 ҳисобида якунига етди.

    Бобур Шодиев ва Умид Аҳмаджонов

    26 апрель куни «Пахтакор» клубдаги ўзгаришларни расман тан олди: Бобур Шодиев клубга вице-президент бўлгани, Умид Аҳмаджонов эса бош директор лавозимига тайинлангани маълум қилинди.

    Айни вақтда, «Алишер Усмонов ‘Пахтакор’ни сотиб олибди», деган гап-сўзлар тасдиқланмади. Боиси, клубнинг расмий ахборотида Бобур Шодиевни вице-президент этиб Тошкент шаҳар ҳокими, яъни, «Пахтакор» клуби президенти тайинлагани билдирилган. 10 апрель кунги раддияда «Пахтакор» ФК масъулияти чекланган жамият ҳисобланиб, у 100 фоиз Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфида экани айтилган эди.

    Хулоса

    Клуб раҳбариятидаги сўнгги ўзгаришларга қадар (Самвел Бабаян «Пахтакор»да бош менежер бўлган даврлардан бери) Рустам Кўпайсинов бош директорлик қилиб келаётган эди, унинг ўрнини энди Умид Аҳмаджонов эгаллади. Шу вақтгача Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти сифатида фаолият кўрсатган Бобур Шодиевнинг «Пахтакор»га ташрифи эса Бабаяннинг клубга таъсирини бутунлай йўққа чиқариши мумкинлигини инкор этиб бўлмайди.

    26.04.2017, 16:45   Изоҳ (0)   33499
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Расман: «Футбол ТВ» бугун 22:00 да ишга тушади ва «Эл-класико»ни жонли эфирда намойиш этади

    23.04.2017, 21:22

    Patriot Boxing Team — Uzbek Tigers 3:2. Мирзобек Ҳасанов Uzbek Tigers’ни йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қолди

    21.04.2017, 22:26

    Patriot Boxing Team — Uzbek Tigers 3:1. Мадиёр Саидраҳимов ҳам мағлубиятга учради

    21.04.2017, 21:59

    Patriot Boxing Team — Uzbek Tigers 2:1. Одил Асланов Uzbek Tigers ҳисобига иккинчи мағлубиятни олиб келди

    21.04.2017, 21:38

    Uzbek Tigers — Patriot Boxing Team 1:1. Сўнгги раундда нокдаунга учраган Улуғбек Дўстмуродов мағлуб бўлди

    21.04.2017, 21:18

    Patriot Boxing Team — Uzbek Tigers 0:1. Аброржон Қодиров рақиби устидан ишончли ғалабага эришди

    21.04.2017, 21:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.