Корея ярим оролидаги кескинликнинг ортиши муносабати билан Хитой ҳукумати Шимолий Корея чегараларига 100 минг кишилик қўшинлар гуруҳини олиб келди. ХХР Қуролли кучлари жанговар шайлик даражаси оширилди. Бу ҳақда, Япониянинг Yomiuri нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, кучайтирилган режим ХХР армиясида апрель ойининг ўрталарида жорий этилган эди.
Айни пайтда АҚШ КХДРга қарши жиддий тайёргарликларни бошлаб юборгани, шунингдек, расмий Пхеньяннинг кескин баёнотлари минтақадаги вазиятни кескинлаштириб юборди.
Изоҳ (0)