WSB чорак финалидан ўрин олган Uzbek Tigers — Cuba Domadores тўқнашувига Самарқанд шаҳри мезбонлик қилади, деб ёзди «Оламспорт».
Жанг 13 май куни бўлиб ўтса, жавоб беллашувлари 19 майга тайин қилинган.
Маълумот учун, Uzbek Tigers гуруҳ босқичидан жой олган Қозоғистон, Хитой ва Россия термаларига қарши бокс кечаларини пойтахт Тошкентда ўтказганди.
Мазкур мусобақа ўзбекистонликлар учун ҳисоб бўйича иккинчисидир. Бир йил аввал Uzbek Tigers дебют мавсумида ярим финалга қадар етиб борган бўлиб, финал остонасида айнан Cuba Domadores’га имкониятни бой берганди.
Изоҳ (0)