Туркия Қуролли кучлари бош штаби Сурия шимоли-шарқидаги Курдистон ишчи партияси марраларига берилган зарбалар натижасида 70 га яқин курд жангариси йўқ қилинганини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
25 апрель эрталабки соатларда Туркия авиацияси Ироқ шимолидаги Синжор минтақасига зарбалар бергани маълум бўлган эди. Беш курд жангариси ҳалок бўлган, тўққиз нафари яраланган эди. Шунингдек, бир нафар тинч аҳоли вакили ўлдирилган, бир нафари яраланган, радиостанция вайрон бўлган эди.
Шу пайтнинг ўзида Туркия кучлари Сурия курдлари ўзини мудофаа қилиш кучлари (YPG) базаларига зарбалар берди. Ҳужум Сурия шимоли-шарқидаги Хасеке вилояти Дерик шаҳри яқинидаги Қарачох тоғларида амалга оширилди.
Кун якунларига кўра Ироқда 40 террорчи, Сурияда эса 30 террорчи йўқ қилинган.
Изоҳ (0)