Россия президенти Владимир Путин ўз ишини денгиз фаришталари ва иблислари ҳаётига ўхшатди. Улар ҳақидаги фильм Рус географик жамияти васийлик кенгашининг мажлисида давлат раҳбарига намойиш этилди, деб ёзади «Газета.ru».
Президентга денгиз фаришталари бу парҳезининг 70 фоизи бошқа медузалар — денгиз шайтонларидан иборат бўлган медузаларнинг бир тури эканлигини ҳикоя қилишди.
«Ишларингиз натижаси билан яқинроқ танишиш керак бўлади... Бизни ҳеч ким еб қўймаслиги учун доим ён-атрофга қарашга тўғри келади. Табиатда нима юз бераётганлигини томоша қилиш жуда фойдали», — деди Путин.
Фильм Путинга Рус географик жамиятининг «Россия арктик сувлари сувости дунёсини тадқиқ этиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳисобот чоғида намойиш этилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)