Осиё Чемпионлар лигасининг ўтган йилги мавсумида чорак финалга қадар етиб борган Тошкентнинг «Локомотив» клуби жорий мавсумда гуруҳда қолиб кетиши мумкин.
5-тур доирасида «темирйўлчилар» Саудиянинг «Ат-Таавун» клубини қабул қилиб, 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувда Марат Бикмаев хет-трик қайд этган бўлса, яна битта гол Жалолиддин Машарипов ҳисобига ёзилди. Шунга қарамай, «Локо» қўшимча дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди.
Томонларнинг Саудияда бўлиб ўтган ўйинида мезбонлар 1:0 ҳисобида устун келганди. Мазкур клуб «Ал-Иттиҳод» турнирдан четлаштиргани учунгина кутилмаган бир алфозда Чемпионлар лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритганди. 5-турдан кейин саудияликлар Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони билан бир хилда очко жамғарган.
Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан ўта олмай туриб, 5-турда зафар қучганди. Энди «Локомотив» ҳам иштирокига шу босқичда якун ясаш арафасида турибди. Бироқ назарий жиҳатдан имкониятлар сўнгги турга қадар сақланиб қолади.
Осиё Чемпионлар лигаси «А» гуруҳи. 5-тур 25 апрель, сешанба
Изоҳ (0)