Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Исроилнинг барча шаҳарларида 24 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да Холокост қурбонлари хотираси учун мотам сиренаси янгради, деб ёзади TJournal.

Анъанага кўра, сигнал чалиниши бошланиши билан кўчаларда ҳаракат икки дақиқага тўхтайди, одамлар эса сукут сақлагани кўйи қурбонлар хотирасига ҳурмат бажо келтиради.

Европа яҳудийлиги фожиаси ва қаҳрамонлиги куни арафасида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху чиқиш қилиб, Гитлерга қарши коалиция кучлари яҳудийлар қириб ташланаётгани ҳақида 1942 йилдаёқ ахборотга эга бўлгани ҳақида айтиб ўтди.

«Янги тадқиқотлар даҳшатли маълумотларни ошкор қилмоқда: агар жаҳоннинг катта мамлакатлари қирғин лагерларига қарши кураш бошлаганида эди, улар 4 миллион яҳудий ва яна кўплаб миллион бошқа одамларни қутқариб қолган бўларди. Катта мамлакатлар бу ҳақда билган, бироқ ҳеч қандай чора кўрмаган», — дея қайд этди Нетаньяху.

Йом ха-Шоа санаси (Европа яҳудийлиги фожиаси ва қаҳрамонлиги куни) Исроил парламенти томонидан 1951 йилда белгиланган. Шу куни Исроилда давлат байроқлари туширилади, барча кўнгилочар жойлар, хусусан, театрлар, кинотеатрлар ва концерт заллари ёпилади.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар