Сурия қуролли кучлари Хон Шайхунда 4 апрель куни рўй берган воқеаларни тафтиш қилиш учун махсус комиссия йўлланган тақдирда у ердаги жанговар ҳаракатларни тўхтатишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Россия Мудофаа вазирлиги сўровига биноан Сурия қуролли кучлари қўмондонлиги Хон Шайхунда 4 апрель куни рўй берган воқеаларни тафтиш қилувчи экспертлар комиссияси йўлланган тақдирда у ердаги жанговар ҳаракатларни тўхтатишга тайёрлигини билдирди. Экспертлар миссиясининг Хон Шайхундаги хавфсиз фаолиятини таъминлаш учун Сурия томони ўз қўшинлари хатти-ҳаракатларига мораторий эълон қилишга тайёр», — дейилади хабарномада.
Эслатиб ўтамиз, 4 апрель куни Хон Шайхунда кимёвий қурол қўлланган эди.
Изоҳ (0)