Украинанинг ихтилоф давом этаётган Луганск шаҳри яқинида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг автомобили фугасга учиб, портлаб кетди. «Корреспондент.net»нинг маълум қилишича, қурбонлар бор.
Воқеа Пришиб қишлоғи яқинида рўй берди. Номаълум шахслар томонидан ўрнатилган фугасга дуч келган машина ҳавога учди. Дастлабки маълумотларга қараганда, ЕХҲТ кузатувчилари орасида қурбонлар ва ярадорлар бор. Уларнинг сони ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Изоҳ (0)