Хитой шарқидаги Чжэцзян провинциясидаги фермада содир бўлган ёнғин оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Ёнғин Ханчжоу шаҳри Сяошань туманида жойлашган фермадаги одамлар яшайдиган уйда тунда содир бўлди. Ёнғин бир соатдан сўнг ўчирилди.
Ёнғинда жиддий куйиш жароҳатини олган беш киши шифохонага етказилди, бироқ шифокорлар уларнинг жонини сақлаб қола олмади. Ҳозирда содир бўлган нохуш ҳодиса сабаби аниқланмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)