Шимолий Кореядаги Пунгери полигонида янги ядро синовига тайёргарлик қайтадан бошланди. Бу ҳақда АҚШнинг 38 North таҳлилий портали маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсант.ru».
Экспертларга кўра, 19 апрель, чоршанба куни сунъий йўлдошлар ёрдамида олинган суратлар Пхеньян томонидан ядро қуроли синовига тайёргарлик олиб борилаётганлигини кўрсатди. Бу гал полигонда волейбол ўйинлари кузатилмаган.
Олдинроқ америкалик мутахассислар Шимолий Корея аскарлари Пунгерида волейбол ўйнаганини аниқлаганди. Жами 3 та ўйин бўлган ва улар деярли бир пайтда ўтказилган.
Экспертлар Пхеньян шу тариқа объектда ҳеч қандай ишлар олиб борилмаётганини кўрсатмоқчи бўлганини тахмин қилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)