АҚШ Мудофаа вазирлиги ИШИД ўз пойтахтини Раққадан ундан 90 километр жануби-шарқда жойдашган Дайр-аз-Зорга кўчирган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Fox News’нинг хабар беришича, АҚШнинг учувчисиз парвоз қилувчи қурилмалари сўнгги икки ой давомида жангариларнинг кўчиб ўтишини кузатиб борган.
Пентагон вакилларининг фикрича, пойтахтнинг кўчирилиши АҚШ бошлиқ коалиция томонидан ИШИДга ўтказилаётган босимнинг кучайганидан далолат.
Вазирлик вакилининг қайд этишича, Раққа учун кураш давом этади, бироқ у ерда ИШИДнинг бошқаруви йўқолган. Америка ҳарбийлари яқин келажакда нисбатан илдамроқ ҳаракат қилишга умид қилмоқда.
Апрель ойи бошида ИШИД АҚШга «расмий хат» билан мурожаат қилиб, Қўшма Штатлар бу урушда «мағлубиятга учраши»ни таъкидлаган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)