Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШ Мексикага кўкнор етиштирилишига қарши курашда молиявий кўмак таклиф қилди. Бу ҳақда Наркотиклар халқаро айланмасига кураш бўйича бюро (INL) котибининг ёрдамчиси Уильям Браунфилд маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Бундай қарор ўтган йили Мексикада героин ишлаб чиқарилиши яна кўпайгани туфайли қабул қилингани билдирилмоқда.

«Биз кўкнорларни йўқ қилиш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Бунинг учун мазкур йўналишдаги курашни кучайтириш бўйича қандай ҳаракатлар амалга оширилиши юзасидан бир тўхтамга келиб олишимиз керак», — дея таъкидлади Уильям Браунфилд.

АҚШ расмийлари ажратилиши мумкин бўлган молиявий кўмак суммасига аниқлик киритмади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар