АҚШда 12 ёшли қизча автоматик узатиш қутисидан фойдалана олиши туфайли машина ўғрисини тўхтатиб қолди, деб ёзади «Мотор».
Мэгги Вейлер жиноятчига двигателни ўт олдириш ҳамда ўзи ва салондаги етти ёшли синглиси билан машинани олиб қочишга тўсқинлик қилишга эришди.
Воқеа Виргиния штатида содир бўлди. Брэнди Вейлер дам олиш куни қизларини боғга олиб бораётганда кутилмаганда минивэн олдида авария юз берди. Аёл машинани тўхтатиб, ёрдам керак-керакмаслигини аниқлаш учун ундан чиқди. Шу пайтда машинага ЙТҲ айбдори яқинлашиб, эшикни очиб, рулга ўтирди.
21 ёшли Пол Сальсман кетиш кераклиги ҳақида минғиллар эди. Мегги Вейлер эркакни жинни деб ўйлаган ва қўллари билан унинг бошини ура бошлаган. Шу вақт ичида билагини синдириб ҳам олган.
Бир пайтнинг ўзида қизча автоматик узатиш қутиси «драйв» ҳолатида бўлса, автомобиль ўт олмаслигини эслаган ва уни тегишли позицияга ўзгартирган. Сальсман яна бир мунча вақт двигателни ўт олдиришга уринган, кейин таслим бўлиб, кўчага чиққан ва полиция етиб келгунга қадар яна икки машинани олиб қочишга уринган. Унга нисбатан наркотик таъсири остида автомобиль ҳайдаш ва машина олиб қочишга уриниш айблари қўйилган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)