18 апрель куни Сурияда Россия флоти майори Сергей Бордов ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Майорнинг собиқ хизматдоши Вячеслав Павлюченко берган маълумотга кўра, улар миномёт зарбалари гирдобида қолиб кетган. Икки нафар россиялик, икки нафар суриялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.
Ҳалок бўлган бошқа ҳарбийларнинг исм-шарифлари Палюченкога номаълум экан.
Баъзи манбаларга кўра, майор 22 апрель куни Симферополда дафн этилади.
Изоҳ (0)