Энди шаҳар ё тумандаги барча масала учун ҳоким билан бирга прокуратура, ички ишлар ва солиқ органларининг шу ҳудуддаги биринчи раҳбарлари тенг жавобгар бўлади, деб хабар бермоқда ЎзА.
Мазкур янги тартиб Тошкентнинг Олмазор туманида 18 апрель куни ташкил этилган сайёр қабулда ҳам ўз исботини топди.
«Мурожаатлар билан ишлашда ишчи гуруҳлар тузганмиз, улар бошқа мутасаддилар билан ҳамкорликда муайян ишларни бажармоқда, бироқ бугун амин бўлдикки, ҳали туманимизда ўз ечимини топмаган, қонуний ечимига етиб келинмаган муаммолар кўп, – деди Олмазор тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Равшан Султонхўжаев. – Бунда энг асосий масалалардан бири – ёшларни спорт, санъат, илм-фан тўгаракларига жалб қилиш, тадбиркорликка ўргатиш, шу асосда четдан кириб келаётган турли таъсирлар доирасига тушиб қолишининг олдини олиш. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ҳам ҳали анча ишлар қилишимиз керак.
Бугунги сайёр қабулда асосан паспорт тизимига оид мурожаатларни кўриб чиқдик. Уларда ҳам бир жиҳат кўриндики, аҳоли ҳали қонунчиликдаги янгиликлар, мавжуд тартиб-қоидалардан тўла хабардор эмас. Демак, ҳуқуқий тарғибот ишларини янада кучайтиришимиз лозим. Бу борада ўзимизга тегишли хулосалар олдик».
«Асосий вазифамиз – аҳоли даромадларини ошириш, солиқ базасини кенгайтириш. Бу борада ҳали қуйи бўғинда қилинадиган ишлар кўплиги ҳам бугунги сайёр қабулда ўз исботини топди, – деди Олмазор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Равшан Ҳамроқулов. – Бу муаммолар ечими янги корхоналар ташкил этиш, аҳолига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишида яқиндан кўмаклашишни тақозо этади. Чунки кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида ўз ишини йўлга қўйган одам оиласини боқади, барча ҳаётий муаммоларини ўзи ҳал қилади ва давлатга солиқ тўлаб, мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшади».
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)