Жорий йилнинг 16–17 май кунлари Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трампнинг туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда, NTV телеканалига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, президентлар Сурияда ИШИДга қарши кураш олиб бориш масалаларини муҳокама қилади.
Бир неча кун муқаддам Эрдўғон Трамп билан Вашингтонда учрашув ўтказиш масаласида келишувга эришганини маълум қилган эди. Мазкур келишувга телефон мулоқоти давомида эришилгани айтилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)