Корея республикаси президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Хван Гё Ан қуролли кучларга КХДР томонидан янги ҳарбий провокациялар амалга оширилган тақдирда зудлик билан жавоб қайтаришга тайёр туришни буюрди. Бу ҳақда у Вазирлар маҳкамасининг Сеулда бўлиб ўтган мажлисида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Ҳарбийларни Шимолий Корея эҳтимолий провокацияларини кузатиб бориш, жанговар шайликни кучайтириш ва зудлик билан жавоб қайтаришга тайёр туришга чақираман», — дея таъкидлади Хван Гё Ан.
Ҳозирда бош қўмондон ҳисобланувчи Хван Гё Ан шу кунларда КХДР томонидан муваффақиятсиз учирилган ракета ҳақида эслатиб ўтди ва Пхеньян исталган вақтда бу каби ҳаракатларни амалга ошириши мумкинлигини таъкидлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!