Кўпчилик бекалар ҳаддан ташқари кўп мақталган фойдали маслаҳатлар ё унчалик самара бермаслиги, ёки умуман иш бермаслиги муаммосига бир неча марталаб дуч келишган. Биз сизлар учун умуман фойдаланмаслик лозим бўлган бир неча энг оммабоп маслаҳатларни тўпладик.
Сода ва сиркадан иборат универсал тозалаш аралашмаси
Сода ва сирканинг ҳар бири ўзларича жуда таъсирчан доғ тозаловчилар ҳисобланади. Лекин аралаштирилганда уларнинг самараси йўқолади. Шунинг учун эсда тутинг: сода — алоҳида, сирка — алоҳида.
Сочлар учун лак доғ тозаловчи сифатида
Бу маслаҳат сочларга ишлатиладиган лакларга спирт қўшишни тўхтатишгандан бери ўз маъносини йўқотди. Яхшиси кийимларингиздаги доғларни махсус воситалар ёрдамида тозалаганингиз маъқул.
Вентиляция панжараларидаги нам салфеткалар
Агар сиз квартира бўйлаб ёқимли ҳид таралишини хоҳласангиз яхшиси ҳидли пакетчалар (саше) ёки ҳаво тозаловчилардан фойдаланинг. Вентиляция панжарасидаги салфеткалар тез қуриб қолади ва ҳеч қандай самара бермайди.
Қайнаётган кастрюль устидаги ёғоч қошиқ
Агар кастрюль устига ёғоч қошиқ қўйсангиз суюқлик фақат бир ҳолатда қайнаб буғланиб кетмайди: у ўртача ёки паст оловда қайнатилиши керак. Баланд оловда қайнатилган суюқликни буғланиб кетишдан ҳеч нарса тўхтатиб қололмайди.
Изоҳ (0)